МИБ 3 минг нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда

МИБ 3 минг нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг тезкор-қидирув фаолияти натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7 минг 800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4,5 мингдан (58 фоиз) ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.

Ҳозирда 3 минг 264 нафар қарздор қидириляпти, унинг 2 минг 149 нафари республика ҳудудида яширинган, 1 минг 115 таси эса чет элга чиқиб кетган.

Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 30 млрд 700 млн. сўм ундирилди. Шундан 22 млрд. 800 млн. сўми алимент пуллари ҳисобланади.