Лотнинг бошланғич баҳоси — 37,32 млрд сўм. Аризалар 22 январгача қабул қилинади — бу ҳақда 'Spot' хабар бермоқда.
Мажбурий ижро бюроси «Илҳом» театри ёнидаги бинони аукцион савдосига қўйди.
5 қаватли бино 0,15 гектар майдонда жойлашган. 2019 йил июль ойида қурилган бинонинг умумий майдони 4 429 kv.metrni ташкил этади.
Лот тавсифида айтилишича, бинолар таъмир талаб. Суратларга қараганда, объект қурилиши тўлиқ якунланмаган.
Лот хўжалик суди томонидан сотувга қўйилган (4−1001−2104 / 3461-сонли ижро ҳужжати). Бино аввал сотишга ҳаракат қилинган, аммо МИБ талабига биноан савдодан олиб ташланган.
Бошланғич баҳо — 37,32 млрд сўм. Аризалар 22 январгача қабул қилинади, аукцион 24 январь куни бўлиб ўтади.