Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ тадбиркор фойдасига 210 минг доллар ундириб берди
26.11.2020 13:14,  
151

Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Kun.uz’га тақдим қилган маълумотига кўра, Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, Яшнобод туман бўлимига қарздор жамиятдан ундирувчи корхона фойдасига жами 210 минг АҚШ доллари миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган.

Ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган. 

Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган қарорга асосан тегишли банкка чет эл валютасини сотиб олиш мажбурияти юкланган бўлиб, тўлов топшириқномага асосан, қарздор жамиятдан ундирувчи тадбиркор фойдасига жами 210 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик 2 млрд.128 млн. 967 минг. 400 сўмдаги қийматда тўлиқ ундирилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан