Microsoft дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг қиймати қарийб 2,5 трлн долларга етган

Microsoft дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг қиймати қарийб 2,5 трлн долларга етган

Microsoft компанияси Apple’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди, деб хабар беради Meduza.

29 октябрдаги савдоларда Microsoft акциялари 1 фоиздан ортиққа қимматлагани сабаб компаниянинг умумий капитализацияси 2,46 триллион доллардан ошиб кетган. Ўз навбатида, Apple акциялари тахминан 4 фоизга тушиб кетди: компаниянинг қиймати 2,41 триллион долларни ташкил этмоқда.

Microsoft акциялари сўнгги чорак бўйича яқинда чиққан ҳисобот фонида кўтарилмоқда — компания даромади тарихий рекордини ўрнатган. Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, йил охирига қадар натижалар тез ривожланаётган булутли бизнес ҳисобига яхшиланади.

Apple’нинг чорак ҳисоботлари эса таҳлилчилар кутганидан ҳам ёмон бўлиб чиққан.

Маълумот учун, 2021 йил бошидан буён Microsoft қиймати қарийб 50 фоизга ўсган бўлса, Apple’да ушбу кўрсаткич 16 фоизни ташкил этди. Сўнгги ўн йиллик ичида Microsoft энг қиммат компаниялар рўйхатида Apple’ни бир неча бор ортда қолдирди, аммо бу ҳар сафар узоқ муддат давом этмаган. Шу каби ҳолат сўнгги бор 2020 йилнинг ёзида қайд этилганди.