Мигрантлар етишмаслиги Россия иқтисодиётига таҳдид – Bloomberg

Мигрантлар етишмаслиги Россия иқтисодиётига таҳдид – Bloomberg

Bloomberg ахборот агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, меҳнат мигрантларининг етишмовчилиги 10 йил ичида ЯИМнинг 25 базавий бандга йиллик пасайишига олиб келиши мумкин.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россия иқтисодиёти учун вазият ҳатто нефт нархи кўтарилган тақдирда ҳам хавотирли бўлиб қолади. 

Мигрантларнинг этишмаслиги туфайли кўплаб корхоналар, хусусан, қурилиш компаниялари мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни топиш учун маошларни оширишга мажбур бўлишди. Бироқ, қурилиш майдонларида ишчилар етишмаслиги ҳали ҳам мавжуд.
Bloomberg оммавий эмлаш мигрантлар оқимини тиклаши мумкин деб ҳисоблайди, аммо Марказий Осиё аксарият давлатларида вакциналар етарли эмас.