Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Микрокредитбанк"нинг Самарқанд филиали раҳбари 10 минг АҚШ доллари пора билан қўлга тушди
1.05.2022 16:40,  
119

Самарқанд вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир ана шундай раҳбарнинг коррупцион фаолиятини фош этди. Бу ҳақда zarnews.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "Микрокредитбанк" Самарқанд филиали раҳбари, 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.

Тадбиркордан даставвал 4 минг АҚШ доллари олади. Сўралган пулнинг қолган 6 минг долларини олаётган вақтда эса порахўр банк раҳбари ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан