Милиция формасини кийиб рақсга тушган тошкентлик сартарош йигит 7 суткага қамалди

Милиция формасини кийиб рақсга тушган тошкентлик сартарош йигит 7 суткага қамалди

Ички  ишлар органлари ходимларининг махсус формасини кийиб  "тик ток"ка видео жойлаган йигит қўлга олинди. 

2000 йилда туғилган асли касби сартарош бўлган бу йигит ички ишлар органлари хизмат кийимларини кийиш ваколатига эга бўлмаса ҳам, уни сотиб олиб кийиб юргани етмагандек, турли қилиқлар қилган видеосини ижтимоий тармоқларга тарқатган. 

Йигит қилган ишидан пушаймон эканлигини, формани кийишга қизиққани учун уни "Янгиобод" бозоридан сотиб олиб кийиб кўрганини айтсада, қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.  Зеро, ҳар бир фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларига бўйсиниши шарт. Акс қолда ўйламай қилган ишини панжара остида шу йигит каби таҳлил қилишига тўғри келади.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман судида ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати кўриб чиқилди ва йигитга нисбатан 7 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.