Миллий гвардия Сардобада зарар кўрган хизматчилари ҳақида маълумот берди

Миллий гвардия Сардобада зарар кўрган хизматчилари ҳақида маълумот берди

Халқаро пресс-клубнинг Сардоба воқеаларига бағишланган сессиясида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Илёс Эрбўтаев ҳам иштирок этди.

Унинг айтишича, текшириш жараёнида кучли сув оқими остида капитан Санжар Ибрагимов, Суюнов Ҳазрат ва Суяров Ҳусниддинлар оқиб кетган. 

Капитан Ибрагимов Бобур МФЙ ҳудудида оқимдан чиқиб олган. 

Сержант Суяров Ҳусниддиннинг жасади 3 май куни тахминан 8:00 да Оқолтин тумани Оҳиллик қишлоғи «Кичик Бобур» маҳалласидан топилган.

Оддий аскар Суюнов Ҳазрат ҳали топилмади.