Миллий гвардия тизимида тайинловлар амалга оширилди

Миллий гвардия тизимида тайинловлар амалга оширилди

Миллий гвардия тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. 

Жумладан, подполковник Исмоилов Анвар Саъдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Мухсимов Мухторжон Мухамеджанович Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.