Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштирилган

Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштирилган

Прократура департаментининг хабарига кўра, Мингбулоқ туманида 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ноқонуний ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г” МЧЖ  раҳбари И.Д. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб,  банк муассасасидан автомобилларга техник ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш учун ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредитни сохта ҳужжатларни тузиш орқали кредит маблағини нақдлаштиришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.