Минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари 1 октябргача ишлаб чиқилади

Минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари 1 октябргача ишлаб чиқилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент ишсизлик даражаси юқори, инфратузилма тармоқлари етишмайдиган туманлар, айниқса, чегарадош ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши кераклигини таъкидлади.