Чемпионлик учун асосий номзод деб қаралган боксчимиз аламли мағлубиятга учради

Чемпионлик учун асосий номзод деб қаралган боксчимиз аламли мағлубиятга учради

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион Миразизбек Мирзаҳалилов дастлабки босқичдаёқ аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

-57 кг вазн тоифасида у америкалик Жамал Ҳарвига 3:2 ютқазиб қўйди ва турнирдаги юришини жуда эрта тўхтатди. Охирги раундда Миразизбек анча фаол бўлган ва кўпроқ зарбалар берганди, аммо якунда ҳакамлар ғолибликни америкалик боксчига беришди.

Миразизбек Мирзаҳалиловга сўнгги олимпиадада ҳам шундай аламли мағлубият ёзилганди.