Мирзаободдан эвакуация қилинганлар Янгиерга жойланди (фото)

Мирзаободдан эвакуация қилинганлар Янгиерга жойланди (фото)

Мирзаобод туманидан вақтинчалик эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳоли Янгиер педагогика ҳамда тиббиёт коллежлари, ГулДУнинг Янгиер шаҳридаги педагогика факультети ва Янгиер Футбол академияси биносига жойлаштирилди. Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этиш жоизки, мана шундай шароитида бир қанча тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан эвакуация қилинган фуқароларга зарурий озиқ-овқатлар, ичимлик суви, ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилмоқда.

Шунингдек, Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ердами келтирилди.