Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди

Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди

Президент Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот қилди.

“Бугун Андижонга келишимдан мақсад одамлар ислоҳотларнинг фойдасини сезяптими, рўзғорида ўзгариш бўлдими, халқни рози қилиш учун яна нималар қилиш керак, деган саволларга жавоб топиш, - деди президент. - Юриб кўряпман, албатта, ўзгариш бор. Лекин бу бизни қониқтирмайди. Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак”.

Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди. Президент ислоҳотларнинг кучи маҳаллада эканини таъкидлади.