Мирзиёев: «Эналаприл» каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади

Мирзиёев: «Эналаприл» каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади

"Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади"- деди Президент.

– Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:

келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;

туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;

юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;

юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;

оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.