Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради
13.04.2021 20:15,  
197

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлади. Бу ҳақда "Азия-Плюс" нашри Тожикистон Ҳукуматидаги манбасига асосланиб хабар берган.  

Икки давлат раҳбарлари тожик-ўзбек муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинади. 

Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи якунлари бўйича Душанбе ва Тошкент ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган. 

Душанбега ташриф доирасида икки давлат санъат усталарининг қўшма концерти – "Шоми Дўсти" (Дўстлик оқшоми) ҳам бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 2018 йил март ойида, кейин 2018 йил сентябрь ойининг охирида (МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбедаги йиғилишида қатнашган), сўнг 2019 йил 14 июнда (Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун) Тожикистонга давлат ташрифи билан борган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан