Президент Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.