Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
20.09.2016 16:59,  
4

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетаси хабар бермоқда.

Иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидакбар Пўлатов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Туманнинг бир қатор мутасадди идоралари раҳбарлари – прокурор Тимур Нормуҳаммедов, давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдурауф Каримов жиддий огоҳлантирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган дастурларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан