Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманларида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдорда мулкини ўзлаштирган ўринбосар ва бош ҳисобчи аниқланди
27.04.2022 17:12,  
133

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.E.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Р.Ж. ва бошқалар МЧЖ томонидан чет давлатлардан олиб келинган электромобилларни сотувидан тушган 1,8 млрд сўмни харидорлар билан тузилган шартномаларнинг иккинчи нусхасида паст нархларда кўрсатиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.E.” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган И.М. МЧЖ раҳбарининг имзосини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали МЧЖдан ишдан бўшаган 6 нафар ва 1 нафар умуман ишламаган фуқаронинг пластик карталарига 125,1 млн сўм ҳамда бош директорнинг имзосини сохталаштириб 273,2 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан