Мисрдан қайтган ўзбекистонликлар Карманадаги соғломлаштириш марказига жойлаштирилди

Мисрдан қайтган ўзбекистонликлар Карманадаги соғломлаштириш марказига жойлаштирилди

18 март куни Миср давлатидан 178 нафар мамлакатимиз фуқаролари Навоий халқаро аэропортида кутиб олиниб, Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Карантин кузатувига олинганларнинг 50 нафарини эркаклар, 90 нафарини аёллар ва 40 нафарини болалар ташкил этиб, улар орасида иситма қилган ва бошқа шикоятлари бўлганлар йўқ. 

Барча йўловчилар 14 кунлик карантин кузатувига олиниб, уларга махсус тайёргарлик ўқувларидан ўтган 60 нафар тиббиёт ходимлари бириктирилди. 

Соғломлаштириш марказига жойлаштирилган барча юртдошларимизнинг белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ташкил этилган. 

Вақтинча карантин муддати тугагач барча юртдошларимиз ўз вилоятлари – яшаш манзилларига тегишли тартибда кузатиб қўйилади.