Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили шанба куни Тбилиси чеккасидаги Глдани туманидаги қамоқхона шифохонасидан бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, собиқ мамлакат раҳбари Гори шаҳридаги ҳарбий касалхонага ётқизилган.
Саакашвили ҳарбий касалхонага йўл олишида шифокор, унинг онаси, қамоқхона шифокорлари ва адвокатти ҳамроҳлик қилган.
Манбада айтилишича, касалхона атрофида вазият тинч. Бинонинг атрофини полиция ходимлари ўраб олган.