Михаил Саакашвили "Руставской" қамоқхонасида сақланмоқда

Михаил Саакашвили

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинди. Бу ҳақда Грузия бош вазири маълум қилди‌‌.

Саакашвили Тбилисидан унча узоқ бўлмаган "Руставской" қамоқхонасида сақланмоқда, деб хабар бермоқда Грузиянинг Пирвели телеканали.

Унга Грузияда камида 9 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин. Собиқ президентга аллақачон иккита жиноят иши бўйича сиртдан ҳукм ўқилган.

Шунингдек, Саакашвилининг адвокати Бек Басилай у билан боғлана олмаётганини, бу борада ИИВ, прокуратура ва жазони ижро этиш органларига мурожаат қилиб, ҳали жавоб ололмаётганини маълум қилди