Термизда уч эгиз чақалоқ дунёга келди. Уларга қандай исм қўйилди?

Термизда уч эгиз чақалоқ дунёга келди. Уларга қандай исм қўйилди?

Термиз шаҳрида ажойиб хушхабар тарқалди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида Ирода Хўжамова бир йўла уч эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади. Бу бахтиёр оилада икки қиз камолга етаётган эди. Эндиликда улар беш нафар бўлди. Чақалоқларга юртга муносиб солиҳ фарзандлар бўлсин, деган эзгу ниятлар билан Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра, деб исм қўйишди.

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан маълум қилишларича, туғилган уч чақалоқ малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди. Улар соғлом. Онани ҳам, чақалоқларни ҳам тажрибали шифокорлар назорат қилиб, малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.