Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Moderna» компанияси «COVID-19»нинг «омикрон» штаммига қарши вакцина яратишни ўз зиммасига олди
28.11.2021 17:04,  
43

Американинг «Moderna» фармацевтика компанияси коронавируснинг яқинда аниқланган «омикрон» штаммига бардош бера оладиган вакцина ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Манбада айтилишича, иммунитетни сақлаб қолиш учун компания расман тасдиқланган вакциналарнинг кучайтирувчи дозаларини қўллашни таклиф қилмоқда. 

Қайд этилишича, янги штамм «дельта» вариантида мавжуд мутацияларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, унинг мутациялари комбинациясида табиий ва вакциналардан келиб чиқадиган иммунитетнинг заифлашишини тезлаштиришнинг сезиларли потенциал хавфи ҳам бор.

«Moderna» аллақачон клиник жиҳатдан иккита номзод вакцинани ўрганмоқда. Биринчи номзод (mRNK-1273.211) «омикрон» вариантида мавжуд бўлган бир нечта мутацияларни ўз ичига олади. Улар коронавируснинг «бета» штаммида ҳам бўлган. Иккинчи номзод (mRNK-1273.213) «омикрон»да мавжуд бўлган кўплаб мутацияларни ўз ичига олади, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, тадқиқот натижалари яқин ҳафталарда маълум бўлиши кутилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан