Модерна ваксина билан эмланган беморда салбий ҳолат аниқланди.

Модерна ваксина билан эмланган беморда салбий ҳолат аниқланди.

АҚШнинг Массачусец штати Бостон шаҳрида коронавирусга қарши эмланган шифокорда ўткир аллергик реаксия кузатилган. Шифокор Модерна компанияси ваксинаси билан эмланган. Бу ҳақда "Нев Ёрк Тимес" хабар берган. 

Қайд этилишичa, шифокор 24 декабр куни эмланган. Ваксина юборилгандан бир неча дақиқа ўтиб, унда ўткир аллергик реаксия кузатилган ва унга аллергияга қарши дори берилган. 

Бемор шошилинч тиббий ёрдам бўлимига юборилган, у ерда текширувдан ўтган ва бироз вақт ўтгач унга рухсат берилган.

Таъкидланишича, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Модерна компанияси воқеани текшириш ниятида эканини маълум қилган, аммо ҳолатга изоҳ бермаган. 

Аввалроқ, Модерна компанияси ваксинаси самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил қилган. Касалликнинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самара кўрсатган. Препаратни синовдан ўтказиш пайтида плацебо гуруҳига кирган бир киши вафот этган.