Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молдoвада буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинди
26.06.2022 14:20,  
66

Кеча, 25 июнь куни Молдова Фавқулодда вазиятлар комиссияси буғдой ва ун экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Мазкур қарор эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган ҳисобланади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Молдавада жорий йилги буғдой ҳосили 900 минг тоннани ташкил этади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга кам, аммо мамлакат эҳтиёжи учун 600 минг тонна буғдой етарли. 

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Украинадаги вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Қонунчиликка кўра, бу даврда Бош вазир бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар комиссияси парламент розилигисиз қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунга кўра, Молдавада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 мартдан буғдой экспорти, 12 март санасидан эса ун экспорти чекланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан