Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги: GM Uzbekistan автомобиллар нархини мустақил белгилайди
31.07.2018 12:56,  
8

Молия вазирлиги «Дженерал моторс Узбекистан» АЖ томонидан автомобиллар учун белгиланган янги нархлар бўйича муносабат билдирди. 

Президентнинг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, – дейилади вазирлик изоҳида 2018 йилнинг 1 январидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг ушбу қарор бандларига мос бўлмаган маҳсулот, хом-ашё ва материаллар, уларнинг миқдори ва тарқатилиши бўйича охирги нархларини тасдиқлаш ваколатлари бекор қилинди (рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар бунда истисно саналади).

«Дженерал моторс Узбекистан» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар нархи давлат назоратида бўлган республикадаги ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик турдаги товарлар рўйхатига киритилмаган. 

Молия вазирлиги автомобил ишлаб чиқарувчисининг ўзи нарх сиёсатини мустақил бошқариб, автотранспортга бўлган талаб ва хом-ашё нархидан келиб чиқиб, якуний нархни белгилаганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўртача 14 фоизгача оширилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан