Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази томонидан ўтказилган тендер бекор қилинди
26.03.2022 20:03,  
98

Gazeta.uz сайтида эълон қилинган “Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди” сарлавҳали хабар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди ва унинг натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилади: 

Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази буюртмачилигида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталида 35353-сонли лот бўйича жами қиймати 785 млн сўмлик ўтказилган давлат хариди ўрганилди.

Ўрганиш давомида буюртмачи томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 10, 23 ва 42-моддалари талаблари бузилганлиги, яъни танлашда иштирок этган “Invest Book” МЧЖ ва “Euroasia Print” МЧЖ таъсисчилари аффилланганлигига эътибор берилмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра,  йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Агентлик томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказига тақдимнома киритилиб,  тендер бекор қилинди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан