Молия вазирлиги иқтисодчилар ва молиячилар учун мунозара клубини очмоқда

Молия вазирлиги иқтисодчилар ва молиячилар учун мунозара клубини очмоқда

Молия вазирлиги томонидан "Мунозаралар клуби" интерфаол платформаси ишга туширилди, унда иқтисодий ва молиявий соҳалар мутахассислари иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа ғоясини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров томонидан берилган. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди. 

Вазирлик хабарига кўра, Мунозаралар клуби "мунозара учун энг долзарб мавзуларни, экспертлар ҳамжамияти, оммавий ахборот воситалари ва блоггерларнинг қизиқарли ҳолатлари ва янги қарашларини" жамлайди.

Ҳамкорлик, иштирок этиш ва таклифлар учун, Молия вазирлиги Телеграм саҳифаси билан боғланиш сўралмоқда: @MoliyaPress ва @Economy_Press.