Молия вазирлиги Ўзбекистондаги 20 нафар энг йирик солиқ тўловчини маълум қилди

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги 20 нафар энг йирик солиқ тўловчини маълум қилди

Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет 2021» лойиҳасини тақдим этди. Унда Ўзбекистондаги 20 нафар энг йирик солиқ тўловчи келтирилган. Ушбу компаниялар 2021 йилда давлат бюджети тушумларининг 47,3 фоизини таъминлаши кутилмоқда.

  • «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» — 6,4 фоиз;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 5,1 фоиз;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ — 3,3 фоиз;
  • Lukoil overseas supplying and trading ДК — 3,1 фоиз;
  • «Ўзбекэнерго» АЖ — 2,3 фоиз;
  • «ЎзBAT» АЖ — 1,7 фоиз;
  • UzAuto Motors АЖ — 1,5 фоиз;
  • Unitel (Beeline) ҚК МЧЖ — 0,5 фоиз;
  • Coscom (Ucell) ҚК МЧЖ — 0,5 фоиз;
  • «Ўзбектелеком» АЖ — 0,5 фоиз;
  • «Қизилқумцемент» АЖ — 0,5 фоиз;
  • Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ — 0,4 фоиз;
  • Шўртан газ-кимё мажмуаси МЧЖ — 0,3 фоиз;
  • «Тошкентвино» комбинати — 0,3 фоиз;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» — 0,2 фоиз;
  • Tashkent Tobacco МЧЖ— 0,2 фоиз;
  • Universal mobile sistem (Mobiuz) — 0,2 фоиз;
  • «Оҳангарoнцемент» АЖ — 0,1 фоиз;

Фото: Молия вазирлиги

Лойиҳада қайд этилишича, давлат бюджети даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчилар туркумига кирувчи корхоналардаги иқтисодий ҳолатга боғлиқ бўлади. Бошқа даромадлар — асосан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар, давлат божлари, йиғимлар ва жарималар ҳисобидан шаклланади.

2019 йилдан фарқли равишда рўйхатда Coca-Cola, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи», «Муборакнефтгаз», «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» ва бошқа йирик компаниялар йўқ.