Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлади
31.05.2022 12:49,  
20

“Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқ лойиҳаси юзасидан.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–58-сон Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

а) барча имтиёзли тоифага кирувчи*(қўшимча 29,4 минг нафар) шахсларга, уларнинг пенсия (нафақа) олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб боришидан қатʻий назар уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация (кейинги ўринларда – компенсация) (+130 минг сўм) олиш ҳуқуқи берилди (2022 йил 1 майдан - 145 минг сўм);

Бунга қадар ушбу компенсация фақат ишловчи ёки пенсия олувчи имтиёзли тоифадаги фуқароларга тўланган.

б) ёшга доир ёки ногиронлик нафақасини олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 298 нафар шахсга ҳам компенсация (+130 минг сўм) тўлови жорий этилади (2022 йил 1 майдан - 145 минг сўм);

Бунга қадар ушбу компенсация фақат ўзгалар парваришига муҳтож пенсионерларга тўланган.

в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ёшга доир нафақа олувчи 37 нафар шахсларга ҳар ойда (+289 минг сўм) қўшимча тўлов тўлаб борилади (2022 йил 1 майдан - 324 минг сўм).

Бунга қадар қўшимча тўловлар фақат ёши 100 га тўлган ва ундан ошган пенсионерларга (яʻни иш стажига эга бўлганларга) тўланган.

2. Фармонга мувофиқ 99,6 минг (қўшимча 29,7 минг киши) имтиёзли тоифадаги шахслар компенсация ва қўшимча тўловлар олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур тўловларни молиялаштириш учун жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 36,4 млрд. сўм ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан