Моргенштреннинг юртимизга ташрифи қанчага тушди.

Моргенштреннинг юртимизга ташрифи қанчага тушди.

Россиялик репер Моргенштерн ўзига тегишли «Мерsедес» автомобилини Ўзбекистонга олиб келиб, бухоролик йигитга совға қилиш учун қанча пул сарфлаганини айтди. У бу ҳақда ўзининг ЁуТубе-каналига жойлаштирган видеосида маълум қилди.

Моргенштерннинг сўзларига кўра, у божхона тўловларидан ташқари автомобилни самолётда олиб келиш учун қарийб 56 млн сўм сарфлаган.

Бундан ташқари, артист автомобилнинг Россияда берилган давлат рақамини Ўзбекистон давлат рақамига алмаштириш учун ҳам пул тўлаган.

Моргенштерннинг таъкидлашича, қатор қоидалар боис автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш қийин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли репер Алишер Валеев – Моргенштерн Инстаграмъда Гиве-авай танловини эълон қилган, танловга қўйилган суперютуқ – «Мерsедес-Бенз Э 200» автомобили бухоролик Азим Абдуллаевга насиб қилганди.

Аввалроқ Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, Моргенштерн «Мерsедес-Бенз Э 200»ни Ўзбекистонга олиб кириш учун жами 340 млн сўм божхона тўловларини тўлагани маълум бўлганди.