Москва марказида ўзбекистонлик ишчилар жанжал кўтаришди (видео)

Москва марказида ўзбекистонлик ишчилар жанжал кўтаришди (видео)

Москва полицияси Ефремова кўчасида 5 нафар Қирғизистон ва 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Улар оммавий жанжалда иштирок этгани учун айбланмоқда.

РЕН ТВ каналининг хабар қилишича, ишчилар ўртасида футбол мусобақаси пайтида келишмовчилик юз берган. Ишчилардан бири "қўпол" ўйнагани учун жанжал келиб чиққан. Натижада иккала томон курак ва ломларни олиб, бир-бирини калтаклашга тушган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари жанжал ҳақида полицияга хабар берган. Жанжал оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.