Москва вилоятида эркак жасадининг бўлаклари топилди деб хабар бермоқда "Московский Комсомолец" га таяниб Sputnik Тожикистон.
Мудҳиш ҳодиса Подольск ўрмонларида содир бўлган. Лекин, ren.tv версиясига кўра, мурда гараж кооперативида топилган.
Тезкор ходимлар ишни сифатли бажарганлиги оқибатида, тезлик билан гумонланувчи қўлга олинган: у Москва шаҳрида истиқомат қилувчи 35 ёшли шахс бўлиб чиқди. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, у қотилликни амалга оширгандан сўнг, марҳумнинг жасадини бурдалаган, лекин, қотиллик далилларини йўқотишга улгурмаган.