Москвада чет эллик ишчиларнинг жиддий танқислиги кузатилмоқда — Россия Ички ишлар вазирлиги

Москвада чет эллик ишчиларнинг жиддий танқислиги кузатилмоқда — Россия Ички ишлар вазирлиги

Москвада хорижий ишчи кучига талаб ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, Россия томони Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини қурилиш объектларига жалб қилиш бўйича иш бошлаган. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия ИИВ Москвадаги қурилиш объектлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича пойтахт ҳукуматининг тегишли идоралари билан ишламоқда.

Шу билан бирга, меҳнат мигрантларининг жойлашуви ва COVID-19 бўйича чекловларга риоя қилиниши назорат қилинади.HeadHunter компанияси маълумотларига кўра, қурилиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи Москвада 64 000 рублни, бошқа ҳудудларда эса 58 900 рублни ташкил этади. Мамлакатда слесар мутахассисига талаб энг юқори ҳисобланади.