Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада метро ва савдо марказларида мусулмонлар учун намозхоналар очиш таклиф қилинди
21.11.2021 08:39,  
37

Мусулмонлар учун Москва метросида, шунингдек, савдо марказларида намозхоналар ташкил қилиниши мумкин, дейди Россия мусулмонлари диний бошқармасидан бош имом-хатиб Илдар Аляутдинов РИА Новости’га берган интервьюсида.

«Интернетда сиз диндорларнинг метро йўлакларида ҳам ибодат қилишларини кўришингиз мумкин, шунинг учун биз Москва метросида ҳам намозхоналар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз», – дейди у.

Метрополитен транспорт департаменти метрода намозхоналар очиш имкониятини кўриб чиқмаётганини айтган.

Муфтийнинг сўзларига кўра, диний ташкилот ҳозирда турли муассасаларда намозхоналарни бирин-кетин очмоқда.

Намозхоналар аллақачон аэропортлар ва тиббиёт марказларида мавжуд. Аляутдиновнинг қайд этишича, жамоат жойларида намоз ўқиш Москвада намозхонлар сони етарли эмаслиги билан ҳам боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан