Москвада мигрантлар устидан текширув бошланмоқда - сабаблар

Москвада мигрантлар устидан текширув бошланмоқда - сабаблар

Москва ва Москва вилоятида мигрантларга қарши муддатсиз текширувлар старт олмоқда. Назорат Россия ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия ходимлари томонидан амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Жумладан, 14 августдан Россия пойтахти ва Подмосковьеда "Таксичи" рейди бошланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Москва такси хизматида ишловчи меҳнат мигрантларини текширадилар. Ҳайдовчилар йўловчиларни КИС "АРТ" тизими назорати остида ташийдилар.

Таксичиларни рақамли идентификация қилиш олдидан ЙХХБ ходимлари кучайтирилган текширувни амалга ошириши айтилмоқда.

Шунингдек, рейд давомида "Ақлли шаҳар" технологиясидан фойдаланилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шу тарзда "АРТ" тизимига уланмаган ва ҳисобда турмайдиган таксичиларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора қўллашни режалаштирган.
Иккинчи - "Муҳожир" деб номланган текширув Россияда чет эл фуқаролари энг кўп яшайдиган ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган.

Бу рейдлар мигрантлар ўртасида тез-тез рўй бераётган оммавий муштлашувлар сабаб бўлган. РФ Ички ишлар вазирлигининг яқинда тақдим этган ҳисоботига кўра, 2021 йил бошидан чет эл фуқаролари орасида жиноятчилик даражаси 5%га ошган. Шу билан бир қаторда қонунбузарлик фаоллиги ошишда давом этмоқда.