Москвада терактда айбланаётган 2 шахс 8 ва 14 йилга "кесилди"

Москвада терактда айбланаётган 2 шахс 8 ва 14 йилга

Суд Москвада теракт тайёрлашда айбланган икки айбланувчини қаттиқ режимдаги колонияда 14 ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Тергов давомида Шаҳзод Умматқулов фаолияти Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террористик деб топилган ташкилот аъзоси эканлиги аниқланди. 2019 йилда у ижтимоий тармоқларда терроризмни оқлайдиган видеони жойлаштирди ва 2020 йил март ойида шериги Билолдин Паттаев билан Суриядаги террористик ташкилотни қўллаб-қувватлаш учун пул ўтказди.

Суриядан келган кураторнинг кўрсатмаси билан Умматқулов 2020 йил ёзида пойтахтда бўлиб ўтган оммавий тадбирда портлатмоқчи эди, аммо хавфсизлик кучлари бунга йўл қўймадилар.