Мохи Хосса роддом"да яна она ўлими кузатилгани айтилмоқда. Ўтган йили бундай воқеа тўрт марта содир бўлганди

Мохи Хосса роддом

Ижтимоий тармоқларда "Мохи Хосса роддом"да яна она ўлими кузатилгани ҳақида хабар чиқарилган. 

Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда туғилган аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб, вафот этган. 

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда