Мўйноқдаги ҳар бир оилага 5 миллион сўмдан пул тарқатилмоқда

Мўйноқдаги ҳар бир оилага 5 миллион сўмдан пул тарқатилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда. 

«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», — дея маълумот берган туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.