Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди – Сенат Раиси

Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди – Сенат Раиси

Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори.

Мазкур лойиҳа Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро ҳамда глобал савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги даврини бошлаб беради.

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

–  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги кўп миллатли халқлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди, десак муболаға эмас, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. - Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани илгари суриш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.