Мудофаа бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга тушди

Мудофаа бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга тушди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор адбирда Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи 1976 йилда туғилган фуқаро Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани Чекирчи маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.