Мудофаа вазирлиги эски машиналарини сотувга қўйди

Мудофаа вазирлиги эски машиналарини сотувга қўйди

Мудофаа вазирлиги фойдаланилмаётган эски машиналарини аввал ўз тизимидаги ходимларга, кейинчалик очиқ аукционда сотишни бошлайди.

«Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди», дейилади «Норма» тарқатган хабарда.

Ёпиқ аукционни Мудофаа вазирлиги ўтказади ва энг мақбул таклифларни танлаб олади. Уч ой ичида машиналар ёпиқ аукционда сотилмаса ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаса, улар E-ijro auksion орқали оммавий савдога чиқарилади.

Ёпиқ аукционни ўтказиш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.