Мудофаа вазирлиги ковидга қарши сақич шаклидаги вакцина яратишга киришди

Мудофаа вазирлиги ковидга қарши сақич шаклидаги вакцина яратишга киришди

Россия Мудофаа вазирлиги COVID-19'га қарши сақич шаклидаги препарат яратишни бошлади, бу ҳақда РИА Новости'га мудофаа идорасидаги манба маълум қилди.

48-Марказий илмий-тадқиқот институтида ишлар олиб борилмоқда.

"Препарат фойдали хусусиятлари билан янги коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда ижобий таъсир кўрсатади", - дейди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, синовлар тугагандан сўнг, бу вакцина турли даволаш схемаларига киритилади ва профилактика препаратларини қўллаш механизмларига қўшимча сифатида ишлатилади.