Мудофаа вазирлиги Сирдарёда понтон кўприк қурди (фото)

Мудофаа вазирлиги Сирдарёда понтон кўприк қурди (фото)

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юзага келган тўғон ўпирилиши оқибатида вилоятнинг Мирзаобод тумани, Навбаҳор ва Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғинини ўзаро боғлаб турган 50 метрдан ортиқ кўприкнинг икки чети сув тошқини сабабли ўпирилиб тушган. Натижада иккинчи томонга ҳаракатланишнинг мутлоқа имкони бўлмай қолди.

Фуқароларга ўз уйларидан хабар олишлари учун қарийб 150 км масофани айланиб ўтишга тўғри келаётганди. Вазиятни ўнглаш, муаммони бартараф этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги хизматчилари зарарланган кўприк ва йўл қисмларини тезлик билан тиклаш ишларини бошлаб юборди.

Даставвал юқори сув оқиши натижасида ернинг бўшаб қолган жойлари техникалар воситасида тозаланди. Шундан сўнг очилган жой текисланди ҳамда тош ва қумлар ётқизилди.

Навбаҳор ва Баҳористон аҳоли яшаш пунктларини бир-бири билан боғлаш учун вақтинчалик понтон кўприги ётқизилди. Юк машиналарини ҳам кўтариш имкониятига эга бўлган ушбу муҳандислик иншооти ишга тушиб, махсус техникалар колоннаси ва шахсий таркибнинг ҳамда фуқароларни нариги қирғоққа хавфсиз ўтиши таъминланди.