Мудофаа вазирлиги тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган хабарларга изоҳ берди

Мудофаа вазирлиги тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган хабарларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорт ёнидаги тeмир йўлдан вагон вагон ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий тeхникалар қаерга нима учун олиб кeтилгани бизга қоронғи, деган маълумотлар тарқалган.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган.