Полковник Нарбаев Алишер Тухтаевич Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар полковник Алишер Нарбаев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони бўлган.
Алишер Нарбаев 1979 йил 1 июлда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 2000 йил Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик муҳандислик билим юртини, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини, 2018 йилда Михайловск артиллерия академиясининг (Россия Федерацияси) малака ошириш курсини битирган.
Полковник Базарбаев Заирджан Гулимматович Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг Моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар полковник Заирджан Базарбаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Заирджан Базарбаев 1974 йил 19 сентябрда Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган.