Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Муҳтожларга фақат нафақа тўлаш билан кифояланмасдан, уларни “оёққа туриши”га кўмаклашиш лозим»
22.11.2019 10:31,  
105

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлаш ва нафақа тўлашнинг аниқ мезонларини (индикаторларини) жорий этиш, ижтимоий ёрдам олувчиларнинг ягона реестрини шакллантириш бўйича топшириқлар берилди.

Бу реестрнинг афзаллиги шундаки, солиқ, ички ишлар, кадастр, банк, соғлиқни сақлаш, пенсия, меҳнат, коммунал ва маҳалла идоралари маълумотлари ягона базага бирлаштирилади.

Натижада ҳужжатларни йиғишга кетадиган вақт ҳозирги бир неча кундан бир неча соатга қисқаради, фуқаролар битта идорага мурожаат қилиш билан барча масалаларни ҳал эта олади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя фақат нафақа тўлаш билан кифояланмасдан, балки муҳтожларнинг “оёққа туриши”га кўмаклашиши лозимлиги таъкидланди. Мисол учун, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли меҳнат шароити яратиб бериш орқали уларнинг 80 фоизини фойдали меҳнатга жалб қилиш мумкин.Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар классификаторини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ишлашига қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан