Муқаддам Россияда судланган шахс иккинчи бора ҳам қотиллик қилди

Муқаддам Россияда судланган шахс иккинчи бора ҳам қотиллик қилди

Тергов департаменти ахборотга кўра, 2021 йилнинг 13 март куни соат 22:30 ларда 46 ёшли Бахтиёр Р., маст ҳолатда бўла туриб, Самарқанд шаҳри Саттепо мавзеси Х.Шерозий МФЙ., да жойлашган яшаш хонадонига таниши 48 ёшли Алиджан М., маст ҳолатда келиб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилишни таклиф қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолишлари оқибатида, қўлидаги ошхона пичоғи билан кўкрак қисмига бир маротаба уриб, жароҳат етказганидан сўнг ёрдам бериш мақсадида ташқарига чиқиб дўкон ишчисидан ёрдам сўраган. Ўтказилган тиббий муолажаларга қарамасдан Алиджан М., шифохонада вафот этган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Бахтиёр Р., муқаддам Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қотиллик жинояти) билан судланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бахтиёр Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.  

Ҳозирда тергов давом этмоқда.