Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Муқобил оқсил» ниқоби остида озиқ-овқат танқислигига қарши «репетиция» бошланди(ми?)
23.06.2022 19:26,  
86

Британиялик диетологлар болалар устида тадқиқот олиб боришган. Олимлар келгусида озиқ-овқат танқислиги ва бошқа кутилмаларга тайёр туриш мақсадида мактаб ўқувчиларини муқобил оқсил, номи остида чаён, чигиртка, ҳар хил қуртлар ва бошқа ҳашаротларни ейишга ўргатишмоқчи бўлишган.

МИР 24 мухбири Александр Лансков бундай маҳсулотларнинг фойдаси бор-йўқлигини ва ҳашаротларни истеъмол қилиш рус мактаби ўқувчиларига қандай таъсир қилишини ўрганган.

Жумладан, россиялик мактаб ўқувчиси Феодосийга Хитойда тирик ҳашаротни татиб кўриш таклиф қилинганида, у бир сония ҳам иккиланмаган, уларни паққос туширган.

«У ерда энг жирканчи чаёнлар эди, чунки улар таёқ устида туриб, панжаларини ва думини ғалати қимирлатиб турар эди», дейди Феодосиянинг онаси Сардана Донская.

«Агар хитойликлар буларни ея олса, мен ҳам қила оламан, дея ўйладим мен. Дастлаб мен бу жирканч бўлади, деб тасаввур қилгандим, чаённинг заҳарли думи ҳатто мазали туюлди», деди Москвада яшовчи Феодосий Ячменев.

Москва яқинидаги Чехов ҳудудида аллақачон ҳашаротлардан уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат тайёрланмоқда. Энг ширали туркман сувараклари, қарсиллаб пиширилган қурти ёки қовурилган крикет нафақат мушук ва итлар учун, балки уй кирпилари, тўтиқушлар, калтакесаклар ёки хомяк (оғмахон)лар учун севимли таом ҳисобланади. Бу жараёнда ишлаб чиқарувчилар ҳар куни анъана ва қадриятларни бузишлари лозим бўлади, чунки ҳар қандай заводда ҳашаротга хом-ашё сифатида эмас, балки зараркунанда сифатида қарашади.

«Завод маъмурияти ҳали ҳам бу зарарли нарса деган фикрда. Бу матбуот, жамоатчилик ёки якуний истеъмолчи эмас, балки чеклар билан келадиган расмийларнинг эътиборини тортади», деди «ОНТО» бош директори Денис Тер-Акопов.

Ушбу фермадагилар бу ҳашаротни қандай қилиб «тўғри» парваришлашни яхши билишади. Крикетнинг ёши ўткинчи — ўртача 30-40 кун бўлиб, ҳарорат 30 даражадан, намлик эса 60 фоиздан ошмаслиги лозим. Бу фирмада яратилган шароитлар одамлар учун қийин, аммо бу ҳашаротлар учун идеалдир. Крикетларнинг ўзига хос овози, улар жинсий етукликка эришганларида чиқади.

Бу личинкалар ва қўнғизлар товуқ гўштидан бир ярим баравар кўпроқ оқсилга эга. Фойдали хусусиятлар бўйича чемпион чигиртка ҳисобланади. Москва яқинида жойлашган компания одамлар учун ҳашаротлардан тўлиқ маҳсулот ёки қўшимчалар тайёрлашга тайёр, аммо бу мумкин эмас. Россия қонунчилигида муқобил маҳсулот тушунчаси йўқ. Ҳа, ва диетологлар — овқатланиш бўйича мутахассислар — экзотик парҳезга ўтишни маслаҳат бермайдилар. Ҳеч бўлмаганда болалар учун.

«Бизда ҳар қандай маҳсулот сифати жуда яхши. Қолаверса, оқсил излаб кундалик маҳсулотларни ҳашаротларга алмаштиргандан кўра, сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қиламан», - дея тушунтирди болалар овқатланиш мутахассиси, Россия «Фарзандларимиз саломатлиги» миллий иттифоқи президенти Олга Панова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан